my5
Sevimli

“Чорсу” меҳмонхонаси қайта таъмирланади

ЖАМИЯТ 09.08.2014, 14:45
“Чорсу” меҳмонхонаси қайта таъмирланади

Пойтахтимизнинг Навоий кўчасида жойлашган “Чорсу” меҳмонхонаси қайта таъмирланади, дея хабар беради Anons.uz нашри.

2014 йилнинг охирига қадар айни масалада махсус ҳукумат қарори қабул қилиниши кутилмоқда. Бу ҳақда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 7 августда бўлиб ўтган пресс-конференциясида маълум қилинди.

Шунингдек, ушбу объектдан фойдаланиш бўйича қатор режаларнинг мавжудлиги ҳамда унга янги кўриниш бериш борасида ҳукумат қарори қабул қилиниши ҳақида ҳам айтиб ўтилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу меҳмонхона 1982 қурилган бўлиб, бино 23 қават ҳамда 452 номердан иборат.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси