Хабаровск (Россия)да “Наш выбор 27” (“Бизнинг танлов 27”) кўргазма ярмаркасида ош пишмасидан Москвадаги мавзолейга сингари узун навбат йиғилди.
Барча “Самарқанд” ресторани ошпазлари паловни қандай тайёрланаётганини қизиқиш билан томоша қилди, деб ёзмоқда "Зарафшон" нашри.
- Паловга 100 кг уруч, 100 кг сабзи, 20 литр ёғ, 65 килограмм қўй ва мол гўшти солинди, дейди Бутун жаҳон ўзбек уюшмалари конгресси мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Раҳим Исломов. – Биз 3 мингдан ортиқ кишига палов улашдик.
Бош ошпаз Ғуломиддин Исломов йиғилганларга Самарқанд оши нимаси билан фарқ қилинишини тушунтирди.
Кўргазма-ярмаркада бошқа халқлар таомлари ҳам меҳмонларга тортилди.