Му5
8

Уфада ўзбек хонандаси "Яккахон-вокалчи" йўналишида ғолиб бўлди

ШОУ-БИЗНЕС 12.06.2018, 16:06
3559
Уфада ўзбек хонандаси "Яккахон-вокалчи" йўналишида ғолиб бўлди

Бошқирдистон Республикаси пойтахти Уфа шаҳрида “Урал моно – 2018” халқаро ёшлар фестиваль-танлови бўлиб ўтди.


Россия федерацияси, Туркия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Доғистон, Олтой, Татаристон, Бошқирдистон, Саха ва Тива Республикалари, Москва ҳамда Астрахан вилоятларининг саралаб олинган ёшлари ўз маҳоратларини кўрсатган танловда Ўзбекистон вакили, истеъдодли хонанда Азиз Йўлдошев ҳам иштирок этиб, у "Яккахон-вокалчи" йўналишида учинчи ўринни эгаллади.


Эслатиб ўтамиз, Азиз Йўлдошев "Наво" телеканалидаги "Янги COVER" лойиҳасининг биринчи мавсумида "Энг кўп мухлислар эътирофига сазовор бўлган хонанда" номинациясида ғолибликни қўлга киритганди.


"Урал моно - 2018" халқаро ёшлар фестиваль-таловида хонандага журналист Ойбек Алиев ҳамроҳлик қилди.


Шарҳлар

Кун мавзуси: Фото
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
9526.28
USD -2.21
10329.35
EUR 10
148.82
RUB -1.25
rightuz