my5
Sevimli

Тошкент ҳайвонот боғида учта Амур йўлбарсчалари дунёга келди

ЖАМИЯТ 12.08.2014, 10:56
Тошкент ҳайвонот боғида учта Амур йўлбарсчалари дунёга келди

Бугун Тошкент ҳайвонот боғида бундан 40 кун олдин дунёга келган учта Амур йўлбарсчалари илк бор фотоссессия қилинди. “Болакайлар”га Осиё, Шерхон ҳамда Султон деб ном берилди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар беради.

Йўлбарсчалар мутахассислар назоратидан ўтишди. Маълумотларга қараганда, ушбу йўлбарсларнинг узунлиги 3,8 метр, оғирлиги эса 250 килограммга етади. Улар Узоқ Шарқ, Амур ва Уссури дарёлари бўйларида шунингдек, Хитой ва Шимолий Корея ҳудудида яшайди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу йўлбарслар Қизил китобга киритилган, ёввойи табиатда 500 га яқин Амур йўлбарси қолган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси