Ташкент +5° Sat 01:15
Долзарб мавзулар Фото

​Бугун Анвар қори Турсунов вафот этди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар: Фото
Добавлено: 13.06.2018, 09:03

Анвар қори Турсунов бугун, 13 июнь куни тонгда вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди...

Анвар қори 5 апрель куни микроинсультни бошдан кечириб операция қилинганидан бери шифохонада қолаётган эди. 5 май куни унинг комадан чиққани айтилди, бироқ кейинчалик аҳволи барибир оғирлиги маълум қилинган эди.

Маълумот учун, Анвар қори Турсунов 1981 йил Тошкент давлат университети (ЎзМУ)нинг филология факультетини, 2001 йил Тошкент ислом институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1981—1984 йилларда «Ёшлик» журналида муҳаррир вазифасида бошлаган.

Сўнгра Фанлар академияси илмий ходими, Абдулла Қаҳҳор уй-музейи илмий ходими, Ёзувчилар уюшмаси қошидаги таржима ва адабий алоқалар маркази Шарқ адабиёти бўйича катта муҳаррир лавозимларида фаолият кўрсатган.

Диний соҳадаги фаолиятини 1994—1999 йилларда Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Янгиобод» масжиди имом-хатиби сифатида бошлаган. 1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ва «Хожа Аҳрор Валий» масжиди имом-хатиби бўлиб ишлаган. 2015 йилдан «Минор» масжиди бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.

Бу йил қори-домла 60 ёшга тўлган бўларди.

Таҳририятимиз номидан, Анвар қори Турсунов оиласига ўз ҳамдардлик билдирамиз.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии