Пойтахтимиздаги “Чинни бозор”да ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар бергандик. Ушбу ёнғин юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати расмий хабар берди.
“2014 йилнинг 12 август куни соат 00:28да Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган «Бест-плюс» ОАЖ савдо комплексида (Чинни бозорида) қисқа туташув оқибатида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ўз вақтида етиб келган ўт ўчирувчилар томонидан тезда ўчирилди. Қурбонлар ва жарохатланганлар йуқ. Ёнғин натижасида 20 га яқин савдо дўконлари зарар кўрган. Ҳозирда зарар миқдори аниқланмоқда”,-дейилади хабарда.