АсосийJamiyat

Ўзбекистондан Жанубий Кореяга Африка ҳайвонларини олиб кириш тақиқланди

Жанубий Корея карантин хизматининг талабига мувофиқ ва Эбола вируси тарқалиши муносабати билан ушбу мамлакатга Африка ҳайвонларини олиб кириш тақиқланди. Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Жорий  йилнинг 27 июнидан Жанубий Кореяга қовун ва ҳўл мевалар олиб кириш тақиқланганди.

Қайд қиламиз, 8 август куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Эбола вирусини халқаро аҳамиятдаги хавф эканлигини эълон қилди.

 ЖССТнинг маълумотига кўра, Эбола вируси оқибатида ҳалок бўлган сони ҳозирда  мингдан ошган, дунё бўйлаб 1900 нафар беморга ушбу ташҳис қўйилган.

    Бошқа янгиликлар