АсосийSport

Спортчиларимиз жаҳон кубоги босқичида иштирок этишди

Болгария пойтахти София шаҳрида бадиий гимнастика бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқич мусобақалари ўтказилди. Дунёнинг 26 давлати вакиллари иштирокида ўтган мазкур мусобақада Ватанимиз шарафини Елизаветта Назаренкова ҳамда Жамила Раҳматовалар ҳимоя қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати сайти хабар беради. 

Саралаш баҳсларида муваффақиятли иштирок этган ҳар икки спортчимиз, ҳал қилувчи финал босқичида гарчи совринли ўринларни эгалламаган бўлсаларда маҳоратли спортчи эканликларини намоён эта олишди.

Елизаветта Назаренкова тўп ва булава билан машқ бажаришда бешинчи ўринни, тасма билан бажариладиган машқда 7-ўринни эгаллади. Тасма билан бажариладиган машқларда Жамила Раҳматова 8-ўринни эгаллади. 

Жамоавий баҳсларда Луиза Ганиева, Ольга Кирьякова, Зарина Курбанова, Марта Ростобурова, Евгения Ларионова ва Самира Амировалардан иборат Ўзбекистон терма жамоаси дунёнинг 18 та энг кучли терма жамоалари орасида 10-ўринни эгаллашди. 

Маълумот учун шуни айтиб ўтиш лозимки, Жаҳон кубогининг сўнгги босқичи 5-7 сентябрь кунлари Қозон шаҳри (Россия)да ўтказилади. Шундан сўнг спортчилар 21 сентябрь куни Туркиянинг Измир шаҳрида бошланадиган жаҳон чемпионати баҳсларига тайёргарлик кўрадилар.

    Бошқа янгиликлар