АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида яшовчи фуқаро “шунчаки айланиб келиш учун” машина ўғирлади

Тошкент вилояти Бўка тумани ички ишлар бўлимига 27 ёшли фуқаро Фарҳод М.  унинг “Спарк” русумли автомашинаси ўғирлаб кетилгани хақида хабар берди.

Воқеа юзасидан тезкор-қидирув ишлари бошланди ва тез фурсатларда туман кўчаларининг бирига ташлаб кетилган автомобил топилди, автомобил ўғриси ҳам қўлга олинди. Бу ҳақда Podrobno.uz нашри хабар беради. Машина ўғриси шу туманда истиқомат қилувчи 42 ёшли Комил Ю. экани маълум бўлди. Айбланувчи ўз қилмишини, бир умр ўз машинаси бўлишини орзу қилгани, аммо бунга эришолмагани, ушбу машинани кўриб уни бир маротаба ҳайдаб кўриш истаги пайдо бўлгани билан изоҳлаган. “Спарк” автомашинаси техник соз ҳолатда ўз эгасига қайтарилган.

    Бошқа янгиликлар