41

Вақф хайрия жамоат фонди 62 миллион сўмдан ошиқ закот маблағларини ўз эгаларига етказди

ЖАМИЯТ 16.06.2018, 10:39
10510
Вақф хайрия жамоат фонди 62 миллион сўмдан ошиқ закот маблағларини ўз эгаларига етказди

Вақф хайрия жамоат фонди 14-15 июнь кунлари операция қилиш керак бўлган оғир беморларга, уй жойи йўқ моддий ёрдамга муҳтож оилаларга, кўп болали даромади йўқ оилаларга, фарзанди ёки яқин инсони жазони ижро этиш муассасасида бўлган жами ҳисобда 43 та оилага фонднинг закот, фитр, ушр, фидя ҳисоб рақамидан 62 200 сўмлик ёрдам кўрсатилди.

Ундан ташқари фонднинг Фарғона, Хоразм, Сурхондарё, Қашқадарё вакилликлари моддий ёрдамга муҳтож ҳамда бемор бўлган 80дан ошиқ оилаларга озиқ-овқат ва кийим-кечак улашдилар.

Фонд бошқари раҳбари бошчилигида Олмазор туманидаги муҳтож ва бемори бор хонадонларнинг ҳолидан хабар олинди.

Закот маблағларини ўз эгаларига етказиш ишлари давом этмоқда.

Қайд этиш керак, 14 июнь куни фондга келиб тушган маблағлар ярим миллиарддан ошгани хабар қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Вақф» хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сон Фармони бўйича ташкил этилган бўлиб у ўз олдига масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан, имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш каби бир қатор ишларни мақсад қилиб қўйган.

Комментарии

Тема дня: Фото
Погода: Ташкент
+22° ясно
Курсы валют
9455.24
USD 21.9
10438.58
EUR 84.55
147.25
RUB 1.5
rightuz