АсосийDunyo

Эбола билан касалланганларни тадқиқотдан ўтказилмаган вакциналар ёрдамида даволашмоқда

Африкадаги бир неча мамлакатлар аэропортида хавфсизлик чоралар кучайтирилган, барча йўловчилар қўшимча назоратдан ўтишмоқда.

Сьерра-Леонеда эса футбол бўйича мамлакат чемпионати учрашувлари бекор қилинди.  Ҳозирга келиб, мингдан ортиқ киши бу ҳалокатли касаллик қурбони бўлишди.

Металл қидирувчи қурилмалардан ташқари, паспорт назорати ҳудудида парвоздан олдин йўловчилар қўлларини ювишлари шарт қилиб қўйилди. Аэропорт ходимлари эса маска тақиб юришга мажбурлар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса беморларни тўғри келган барча дори-дармонлар, шу қаторда, ҳали клиник тадқиқотдан ўтказилмаган вакциналар ёрдамида даволашга қарор қилди.

“Кўпгина экспертлар Эбола вируси тарқалишидаги вазият фавқулодда чораларни кўриш, шу қаторда сертификатланмаган вакциналарни қўлланишига рози бўлишди. Шу билан бирга, биз барчани даволай оладиган вакцинамиз бор, дея ёлғон умидни беришимиз керак эмас”,-дейди ЖССТ бош директори ёрдамчиси Мари-Поль  Кини.

Вести.ру нашрининг ёзишича, АҚШда ишлаб чиқарилган ва тадқиқотдан ўтказилмаган вакциналардан фойдаланишга беморларнинг ўзи розилик бермоқда. Хабарда ёзилишича, Африкада Эбола билан касалланган 10 кишидан 9 нафари вафот этади.

    Бошқа янгиликлар