АсосийDunyo

Қовурға кемирчагидан қулоқ “ясаб” берилди

Британиянинг Бешей шаҳрида истиқомат қилувчи 9 ёшли Киран Соркин туғма қулоқ нуқсонлари билан дунёга келган.

9 йил давомида боланинг қулоқларини тиклаш йўлини излаган Соркинлар оиласига пластик жарроҳлар антиқа билдиришган. Улар болакайнинг қулоқларини унинг қовурғалари ёрдамида ўстириш мумкинлиги ҳақида айтишди. Бу ҳақда Glunews.ru нашри хабар беради. 

“Дастлаб биз Киранга эшитиш мосламасини имплантация йўли орқали ўрнатдик. Аммо у бу мослама билан тўлақонли равишда эшита олмади. Эндиликда биз унинг қулоқлари ўрнига қовурға кемирчагини олиб ўрнатамиз, натижада маълум вақт ичида қулоқлар ўрнида янги қулоқ шаклланади, шу билан бирга унга эшитиш бахтини ҳам ҳадя этган бўламиз” дейди пластик жарроҳ Нил Балстрод.

Айни кунларда бемор қийин ўтган жарроҳлик амалиётидан сўнг ўзини яхши ҳис қилаяпти. Эндиликда у дўстлари каби қулоқчин ва кўзойнак тақа олади. 

Афсуски, Киран каби қулоқ нуқсони билан туғиладиган болалар дунёда жуда ҳам кўп. Ҳар куни Британиянинг ўзида 100 га яқин бир ёки ҳар икки қулоғида нуқсон бўлган чақалоқлар дунёга келади. Ушбу нуқсон тиббиётда микротия деб аталади.  

 

    Бошқа янгиликлар