my5
Sevimli

Хизмат овчаркаси ёрдамида жиноят фош этилди

ЖАМИЯТ 13.08.2014, 17:07
Хизмат овчаркаси ёрдамида жиноят фош этилди

Оскар лақабли хизматчи ит ёрдамида ўғирликни амалга оширган жиноятчининг изига тушишга эришилди. Бу ҳақда uz24.uz нашри хабар беради.

Шу йилнинг 12 май куни Тошкентдаги “Улуғбек” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан 300 минг сўмлик тилла тақинчоқлар номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилган. Жиноят жойига тезкор-оператив хизмат гуруҳи таркибида инспектор-кинолог Санжар Баратов Оскар лақабли хизматчи ити билан етиб келди. Ит томонидан олинган из ёрдамида жиноятчи қўлга олинган. Жиноятчи шу маҳаллада истиқомат қилувчи, ҳеч қаерда ишламайдиган фуқаро У.Р. экани аниқланди. Айбланувчининг уйидан ашёвий далил сифатида тилла тақинчоқлар топилди. 

Айни дамда ҳодимлар ғамҳурлиги остида Лорд, Оскар, Ангел ва Питт каби шарқий европа хизматчи овчаркалари бор. шу йилнинг бошидан бери инспектор-кинолог Санжар Баратов тўрт оёқли ёрдамчилари ёрдамида 42 маротаба жиноят жойларига чиқиш ишларини амалга оширган. Улардан 37 таси қисқа муддатларда итлар ёрдамида фош этилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси