Sevimli

28 декабрь Ўзбекистон Ироққа қарши майдонга тушади

СПОРТ 13.08.2014, 21:44
28 декабрь Ўзбекистон Ироққа қарши майдонга тушади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Дубайда Ироқ терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

“ЎФФ Терма жамоалар маркази берган маълумотга кўра, иккала томон бу борада ўзаро келишувга эришган ва учрашув 28 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида ўтказилишига келишиб олинган”,-дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 20 август Ўзбекистон миллий терма жамоаси Бокуда Озарбайжон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. 3 сентябрь куни эса терма жамоамиз Иордания, 8 сентябрь Янги Зеландия терма жамоасига қарши майдонга тушади. Иккала учрашув ҳам Тошкентда бўлиб ўтади.

Шунингдек, Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги терма жамоамиз 6 октябрь куни Дохада Қатар терма жамоасига, 10 ва 14 октябрь кунлари Дубайда Баҳрайн ва БАА терма жамоаларига қарши майдонга тушади.

Шарҳлар