АсосийJamiyat

“Ўзнефтмаҳсулот” ёқилғи нархи ошмаслиги ҳақида хабар берди

“Ўзнефтмаҳсулот” АК сўнгги пайтлар пайдо бўлган, ёқилғи танқислиги ва унинг нархи ошиши тўғрисидаги хабарларни рад этди.

“Сўнгги пайтлар республикамиздаги, шу қаторда Тошкент шаҳридаги айрим АЁҚШларда ёқилғига навбатлар юзага келмоқда, бу эса мамлакат аҳолиси орасида хавотир ва тушунмовчилик келтириб чиқармоқда. Бунинг оқибатида тайёр ёқилғи танқислиги ва унинг нархи ошиши тўғрисида асоссиз гап-сўзлар пайдо бўлди”,-дейилади компания хабарида.

Хабарда ёзилишича, республикада ёнилғи-мой маҳсулотларини етказиб бериш билан боғлиқ муаммо йўқ.  “Республикамизда халқаро стандартларга жавоб берувчи, ёнилғи-мой маҳсулотларининг барча турлари тўхтовсиз ишлаб чиқарилмоқда”,-дейилади хабарда.

Компаниянинг хабар қилишича, ҳозирда аҳолини ёқилғи билан тўлиқ ва тўхтовсиз таъминлаш учун барча керакли чоралар кўрилмоқда.  

“Ҳурматли юртдошлар, ёқилғи танқислиги ва унинг нархи кўтарилиши ҳақидаги гап-сўзларга ишонмасликни сўраймиз”,-дейилади “Ўзнефтмаҳсулот” АК хабарида.

    Бошқа янгиликлар