АсосийDunyo

Бразилия президентлигига номзод ҳалок бўлди

Бразилия президентлигига номзод бўлган Эдуард Кампушнинг авиаҳалокат қурбони бўлгани сабабли мамлакатда сайлов олди кампаниялари уч кунга тўхтатилди.

ИТАР-ТАСС агентлигининг хабар беришича, Бразилия президенти Дилма Руссеф 3 кунга сайлов олди барча маросимларни бекор қилдирди.

Кампуш учган самолёт бугун Гуарульос аэропортига қўниш вақтида уйлар устига қулаб тушган. Ҳозирча самолёт қулаши оқибатида неча киши ҳалок бўлгани ва жароҳатлангани маълум эмас.

Эдуарду Кампуш Пернамбуку штати раҳбари бўлиб,  у социалистик партия аъзоси эди.

    Бошқа янгиликлар