Эбола вируси сабабли Гвинея мамлакатида фавқулодда вазият эълон қилинди.
Бунга қадар Нигерия ва Либерия ушбу чораларни амалга оширганди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, вирус қурбонлари сони 1069 кишига етган. Ушбу вирус билан касалланганлар сони эса икки баробар кўп.
Ҳозирда Либерияга АҚШда ишлаб чиқарилган, экспериментал вакциналар етказилди.
Эбола вируси - оғир, ҳалокатли касалликдир. Эбола вируси Марказий ва Ғарбий Африканинг қишлоқлари ва сернам тропик ўрмонлар яқинида тарқалади. Вирус одамларга ҳайвонлардан ва ўз навбатида одамдан одамга юқади. Вируснинг табиий манбаси заҳарли кўршапалаклар ҳисобланади. Ҳозирча, ушбу касалликка қарши аниқ, лицензияга эга вакцина мавжуд эмас.