Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги саҳифаси хакерлар ҳужумига учради.
Россия ҳукумати матбуот хизматининг “РИА Новости” агентлигига маълум қилишича, Дмитрий Медведевнинг Twitter ижтимоий тармоғидаги сўнгги хабари асоссиздир.
Бош вазир твиттерида қолдирилган хабарда, Медведевнинг истеъфо бергани ҳақида ёзилган.
“Twitter” бузилган, у ердаги хабар ҳақиқатга зид. Биз муаммо устида ишлаяпмиз”,-дейди агентлик суҳбатдоши.