Кеча, 18 июнь куни Тошкент шаҳрининг Ботаника боғида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва ҳокимият ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши томонидан давлат ҳокимияти ва хусусий секторни ўзаро яқинлаштириш ва улар ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган “Топ-500” форуми ўтказилди.
Анжуманда Ўзбекистонда фаолият юритаётган элчилар, элчихоналарнинг савдо масалалари бўйича маслаҳатчилари ва бизнес соҳа вакиллари иштирок этишди.
"Пойтахтимизда Тошкент шаҳри ҳокимлиги, инвесторлар ва тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро ишончли ҳамда очиқ муносабат ўрнатилиши шаҳримиз тараққиётни янги босқичга олиб чиқади. “Top-500” форуми эса бу борадаги илк қадам қўйилганлигининг амалий исботи сифатида ташкил этилган. Ушбу нуфузли анжуман самараси ўлароқ пойтахтимизда тадбиркорларнинг “Тop-500” ҳамжамияти ташкил этилади. Бу билан эса яқин келажакда Тошкент шаҳри Марказий Осиё шаҳарлари орасида ҳар томонлама етакчи ўринга чиқиши режалаштирилган", - дейилган ҳоқимлик хабарида.