Sevimli

Машҳур актриса Лорен Бэколл вафот этди

ШОУ-БИЗНЕС 14.08.2014, 12:18
Машҳур актриса Лорен Бэколл вафот этди

20 асрнинг машҳур актрисаларидан бири бўлган Лорен Бэколл куни кеча инсульт касаллиги туфайли Дакотадаги уйида 89 ёшида вафот этди. Бу ҳақда runews24.ru нашри хабар беради.

Лорен Бэколл 1924 йилнинг 16 сентябрида Нью-Йорк шаҳрида туғилган. 20 ёшида режиссёр Говард Хоукснинг эътиборига тушгач, унга бир умрлик шуҳрат олиб келган қатор ролларини ижро этган. “Қандай қилиб миллионерга турмушга чиқиш мумкин?”, “Ойнанинг икки юзи бор”, “Шарқий экспрессдаги қотиллик” каби фильмлардаги роллари орқали одамлар қалбидан муносиб ўрин эгаллаган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси