Sevimli

Дубайнинг Palm оролидаги энг қиммат вилла 16 млн. долларга сотилди

ЖАМИЯТ 14.08.2014, 13:52
Дубайнинг Palm оролидаги энг қиммат вилла 16 млн. долларга сотилди

2014 йилнинг иккинчи чорагида Дубайнинг Palm Jumeirah сунъий оролида сотилган энг қиммат вилла баҳоси 16 миллион АҚШ долларига тенг бўлди, дея хабар беради Emirates 24/7 нашри.

Жорий йилнинг иккинчи чорагида ушбу оролда вилла олди-сотди келишувлари миқдори 60 миллион АҚШ долларини ташкил этди. 

Хабарда ёзилишича, харидорларнинг аксариятини нақд пул билан тўлашга тайёр бўлган Россия, Эрон ва Ҳиндистон фуқаролари ташкил этади.  

2014 йилнинг биринчи чорагида Palm Jumeirah оролидаги сотилган энг қиммат вилла баҳоси 12 миллион АҚШ долларига тенг бўлганди.  Консалтинг агентликларнинг башоратига кўра, 2014 йил Дубайда турар-жой нархлари 10-15 фоизга қимматлашади. 

Шарҳлар