Podrobno.uz нашрининг хабар беришича, шу йилнинг 19 август куни Қозон шаҳрининг “Столичный” автовокзали Қозон-Тошкент автобус қатновини йўлга қўймоқда.
Автобус Қозон шаҳридан ҳафтанинг сешанба кунлари 19:00 да йўлга чиқади. Қозон ва Тошкент ўртасидаги масофа 2,5 минг километрни ташкил этади. Автобус Қозон шаҳридан Тошкентга 50 соату 20 дақиқада етиб келади.