Sevimli

Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди

СПОРТ 14.08.2014, 14:38
Ўзбекистон ФИФА рейтингида бир поғона кўтарилди

Ўзбекистон ФИФА миллий терма жамоаларнинг янги рейтингида 51 поғонада қайд этилди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аввалги ойда эгаллаган рейтингидан 1 поғона юқорилаган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё миқёсида ҳамон учинчи ўринда бормоқда. Осиё Қитъаси рейтингида Ўзбекистон ҳудди аввалги ойдаги каби Япония (44) ва Эрон (48)дан кейинги ўринни эгаллаб турибди. Ўзбекистондан кейинги икки ўринни эса Иордания (56) ва Жанубий Корея (57) терма жамолари банд этишган. Жаҳон чемпионати иштирокчиси Австралия (79) эса қитъада 8-ўринга ўринга тушиб кетган.

МДҲ, Грузия ва Болтиқбўйи мамлакатлари орасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси Украина (жаҳонда 22-ўринн), Россия (23) ва Арманистон (36)дан сўнг тўртинчи ўринни банд этган.

Жаҳон рейтингида эса амалдаги жаҳон чемпиони - Германия пешқадам бўлиб турибди. Германия терма жамоасидан кейинги ўринларда Аргентина ва Голландия терма жамоалари ўрин олишган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси