Sevimli

Эрматов: “Месси ягона, Месси битта”

СПОРТ 15.08.2014, 12:51
Эрматов: “Месси ягона, Месси битта”

Кеча “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши томонидан ўтказилган “Истиқлол фарзандлари” ёшлар фестивали доирасида дунё рекордчиси Равшан Эрматов билан учрашув бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Равшан Эрматов Месси ҳақида ўз фикрларини айтиб ўтди. Мухлисларнинг “Агар жароҳат олмаганингизда Мессидек футболчи бўлармидингиз?”,-деган саволига у қўйидагича жавоб берди.

“Йўқ. Бунга жавобим аниқ, чунки Месси ягона, Месси битта. Қолган футболчилар ҳам иқтидорли, лекин улар ўз меҳнати билан эришган, Месси эса туғма истеъдод. Шунинг учун мен Мессидек бўлолмасдим. Лекин Месси билан майдонда кўп мулоқот қилганмиз. Бир-икки қўпол ўйнаганда оғзаки, инглизчалаб огоҳлантирганман. Гапимни тушунмаганми ё яхши гапга ўрганмаганми, охири сариқ карточка берганимдан кейин ўзини босиб олган”,-деди ФИФА ҳаками.

Шарҳлар