Sevimli

Twitter'да Майкл Жексон клипининг премьераси бўлиб ўтди

ШОУ-БИЗНЕС 15.08.2014, 12:56
Twitter'да Майкл Жексон клипининг премьераси бўлиб ўтди

A Place With No Name қўшиғи унинг ўлими олдидан ёзилган Xscape номли альбомидан ўрин эгаллаган эди.

Ушбу қўшиққа ишланган клипнинг премьераси куни кеча Twitter'да бўлиб ўтди. Клип ижтимоий сайтда ўтказилган биринчи мусиқий премьера саналади. Twitter'даги клип намойиши бир вақтнинг ўзида Нью-Йоркдаги Таймс-сквер майдонидаги Sony Screen катта экранида ҳам омма эътиборига ҳавола этилди.

A Place With No Name қўшиғини Майкл Жексон 1998 йилда America 1972 гуруҳининг A Horse With No Name номли хит қўшиғига илҳомланган ҳолда яратган. Аммо у ёзган қўшиқ орадан йиллар ўтиб, 2014 йилдагина альбомдан жой олди. Клипга Робби Уильямс, Жастин Тимберлейк каби машхур қўшиқчиларнинг клипларини суратга олган Сэмюэл Бейер муаллифлик қилди.

Унда Майкл Жексоннинг 1992 йилдаги In The Closet қўшиғини яратишдаги видео лавҳалардан фойдаланилган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси