Sevimli

Ироқ бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди

ДУНЁ 15.08.2014, 15:24
Ироқ бош вазири истеъфога чиқишини маълум қилди

Ироқ бош вазири Нури ал-Малики ўзининг теле мурожаатида истеъфога чиқишини эълон қилди. Бу ҳақда ИТАР-ТАСС хабар бермоқда.

“Мен қон тўкилишларга айбдор эмасман, менга ҳеч бир лавозим керак эмас”,-деди ал-Малики. Бош вазир бу қарорни  ҳукуматни алмашиш ишларини тезлаштириш учун қабул қилганини айтди.

Шунингдек, собиқ бош вазир  ҳукуматни куч ишлатиш ва зўравонлик йўли билан эгаллашдан бош тортганини алоҳида қайд қилиб ўтди.

“Мен куч ишлатиш фойда бермаслиги биламан”,-деди ал-Малики.

Шарҳлар