Тошкент шаҳрининг Нукус кўчасида ноодатий пиёдалар йўлакчаси пайдо бўлди, деб ёзмоқда "Халқ сўзи” нашри.
Нукус кўчасининг Миробод бозори тугаган қисмидан Россия элчихонасига кетувчи пиёдалар йўлагига антиқа кўринишдаги махсус аркалар ўрнатиб чиқилган.
"Маълумотларга кўра, бундай ноёб кўринишдаги пиёдалар йўлакчасини чет элда, жумладан АҚШда учратиш мумкин. Улар кечки пайти махсус чироқлар ёрдамида ёритилади. Бизга юборилган сурат кундузи олингани боис, ҳозирча унинг қандай ёруғлик билан таъминлангани маълум эмас", - дейилади хабарда.