Sevimli

Кейт Миддлтон саройни тарк этаяпти(ми?)

ДУНЁ 15.08.2014, 16:56
Кейт Миддлтон саройни тарк этаяпти(ми?)

Британия қироллиги оиласида катта жанжал содир бўлди, дея хабар беради tv.ua нашри.

Интернет саҳифаларининг асосий мавзусига айланган ушбу хабар айни дамда кенг жамоатчилик томонидан мухокама қилинмоқда. Шаҳзода Уильямнинг рафиқаси герцогиня Кейт қиролича Елизавета II билан жанжаллашиб қолган. Бунга сабаб кекса қироличанинг ёшлар ҳаётини доимий равишда назорат қилишга урунаётганидир. Life&Style журналида ҳам Кейт ва кекса қиролича ўртасидаги келишмовчилик мавзусида катта мақола эълон қилинди. Шу билан бирга, ушбу мақолада 88-ёшли Елизавета II қирол оиласидаги эркаклар танлаган аёлларни унчалик ёқтирмаслигини ҳам айтиб ўтилган. 

Life&Style нашри Кейт ўз нарсаларини йиғаётгани ва кетиш истагида эканини маълум қилган. Шаҳзода Уильям ҳам Кейт томонда. Бу билан у оилавий анъанани бузиб ўз рафиқасига ён босмоқда. Воқеалар ривожини кузатамиз. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1