Sevimli

ХОҚ Эбола вируси сабабли уч спортчини олимпия ўйинларига қўймади

СПОРТ 15.08.2014, 18:14
ХОҚ Эбола вируси сабабли уч спортчини олимпия ўйинларига қўймади

Эбола вируси тарқалган Африка мамлакатларидан уч спортчи Нанкинда бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги олимпиада ўйинларида қатнашишлари учун рухсат берилмади. Бу ҳақда Халқаро Олимпия Қўмитаси пресс-релизида хабар қилинди.

Айнан қайси мамлакат спортчиларига рухсат берилмагани айтилмаган. Фақатгина улар Африканинг ғарбий қисмидан жойлашганликлари аниқ.

 Хабарда қайд этилишича, ХОҚ ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитой соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда иш олиб боришмоқда ва Эбола билан зарарланиш даражаси жуда ҳам паст. “Биз бир неча спортчи мусобақада қатнаша олмаслигидан афсусдамиз, улар вирус деб, икки баробар азият чекишди. Агарда Эболадан жабрланган мамлакатлар Миллий олимпия қўмиталари олимпиада очилиш маросимида уларнинг байроқлари стадионда кўтарилишини истасалар, уларнинг илтимослари бажарилади”,-дейилади хабарда.

Шарҳлар