Sevimli

Ўзбекистонлик мутахассислар фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилди

САЛОМАТЛИК 16.08.2014, 15:08
Ўзбекистонлик мутахассислар фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилди

Фаол кальций катталар ва болалар организми учун муҳим бўлган моддалардан бири саналади.

Инсон организми бир кунда 1 граммдан кўпроқ кальцийга эҳтиёж сезади. Шундагина унинг бошқа керакли минералларга бўлган эҳтиёжи минг карра камаяди. 
Ўзбекистонлик мутахассислар Рустам Раҳимов ҳамда Владимир Ермаков фаол кальций цитратини олиш усулини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг расмий сайти ima.uz хабар беради. 

Ушбу ихтиро озиқ-овқат саноати, тиббиёт, биологик уставли моддаларни фармацевтика, айнан кальцийдан иборат фаол моддалар олишда муҳим аҳамиятга эга. 
Фаол кальций ва магний цитрати кимёвий тоза лимон кислотасини сувда эритиш орқали олинади. Бунда кальций цитратини олиш учун кимёвий тоза кальций карбонати стехиометрик меъёридан 1-3% ортиқ миқдорда олинади. Барча босқич инфрақизил нурланиш таъсирида ўтказилади. Натижада, организмга яхши сингадиган, сувли аралашма ва қолдиққа бўлинмайдиган, ўз таркибида кальцийнинг тез сингадиган бирикмали яхшиланган фармакологик хусусиятли кальцийга эга стерил маҳсулот олишга эришилади.

Кальций цитрати лимон кислотали кальций тузи деб номланади. Уни истеъмол қилиш организм суяк тўқималаридан кальцийни цитрат кўринишида ажратиб, меъёрни таъминлайди. Фақат кальций цитратигина суяк тўқималарида кальцийни сақлаб, уни тиклайди, остеопороз (суяк пишиқлигининг сусайиши)ни бартараф этишга ёрдам беради.
Юртдошларимизнинг ихтироларига IAP 04888 рақамли давлат патенти берилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1