Индонезиянинг Бали оролида Чикагодан дам олиш учун келган сайёҳ аёлнинг жасади топилди. Аёлни шафқатсизларча ўлдиришда гумон қилиниб, марҳуманинг 19 ёшли қизи ва яна бир фуқаро қўлга олинган.
Суд-тиббий ҳулосаларига кўра, 62 ёшли Шейла фон Визе-Мак ўтмас буюм билан юз ва бош қисмларига берилган зарбалар оқибатида вафот этган. Аёл ўзини ҳимоя қилиш учун курашган. Бу ҳақда унинг қўллари ва синдирилган бармоқларидан билиш мумкин, деб ёзади aspekty.net нашри. Маклар оиласи бир неча йил мобайнида Чикаго Оук-Парк шаҳар чеккасида истиқомат қилишган. Оук-Парк ҳукуматининг матбуот-котиби 2003 йилдан 2013 йилга қадар Макклар оиласи она ва унинг қизи ўртасидаги жанжал, ўғрилик, зулм, 19 ёшли қизнинг бир неча кун уйга келмаслиги каби ҳолатлар сабаб 86 марта полиция ҳодимларини чақирилган.