Sevimli

Нанкин-2014. Терма жамоамиз ҳисобида иккита бронза

СПОРТ 18.08.2014, 14:31
Нанкин-2014. Терма жамоамиз ҳисобида иккита бронза

17 август куни Хитойнинг Нанкин шаҳрида бошланган II ўсмирлар ёзги олимпия ўйинларида спортнинг 17 тури бўйича мусобақалар ўтказилиб, мамлакатимиз вакиллари дзюдо, оғир атлетика, сузиш, спорт гимнастикаси, академик эшкак эшиш ва стол тенниси бўйича бўлиб ўтган баҳсларда иштирок этдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар беради.

Юртимиз спортчилари биринчи кунги мусобақалардаёқ иккита бронза медалига сазовор бўлдилар. Жумладан, дзюдо кураши бўйича вазни 66 кг.гача бўлган полвонлар беллашувида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Суҳроб Турсунов ҳамда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган баҳсларда Адҳамжон Эргашев (-56 кг) совриндорлар сафидан ўрин эгаллашди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1