Sevimli

Нанкин-2014. Жамоамиз ҳисобида илк олтин

СПОРТ 21.08.2014, 11:35
Нанкин-2014. Жамоамиз ҳисобида илк олтин

Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилаётган ўсмирлар олимпия ўйинларида ҳамюртимиз Владимир Свечников 10 метр масофадан тўппончадан ўқ отиш бўйича микст баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Болгариялик Лидия Ненчева билан баҳсларга киришган спортчимиз саралаш босқичида Норвегия / Франция спортчиларидан иборат жуфтликни мағлуб этиб, ярим финалда Ҳиндистон / Словения давлати вакилларини, финалда эса Сингапур / Миср дуэтини енгди. 

Ўзбекистон делегацияси айни пайтга келиб 1 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда умумжамоа (норасмий) ҳисобда 27-ўринда бормоқда. Медалларни қўлга киритиш борасида Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи ўринда боряпмиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1