Sevimli

Ўзбекистон МТЖ Фаластин билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

СПОРТ 22.08.2014, 12:28
 Ўзбекистон МТЖ  Фаластин билан ўртоқлик ўйинини ўтказади

Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси декабрь ойида Фаластин терма жамоаси билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда.

Мазкур ўйин 13 декабрь куни БААнинг Дубай шаҳрида бўлиб ўтади. Маълумот ўрнида, декабрь ойида миллий терма жамоа БААда ўқув-машғулот йиғинини ўтказади ва ушбу йиғин Миржалол Қосимов шогирдлари учун Осиё кубоги-2015 мусобақаси учун сўнгги тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 «B» гуруҳида Хитой, Саудия Арабистони ва КХДР терма жамоаларига қарши тўп суради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси