Sevimli

Нанкин-2014. Яна бир олтин медаль қўлга киритилди

СПОРТ 22.08.2014, 13:08
Нанкин-2014. Яна бир олтин медаль қўлга киритилди

Хитойнинг Нанкин шаҳрида давом этаётган II ўсмирлар Олимпиадасида ўзбекистонлик яна икки нафар спортчи ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олди. Бу ҳақда ЎзА хабар беради.

Дзюдо бўйича жамоавий баҳсларда қатнашган ёш полвонимиз Суҳроб Турсунов делегациямиз ҳисобини яна бир олтин медаль билан бойитди. Пуэрто-Рико вакили Адриан Гандиа, россиялик Михайл Игольников, франциялик Моргане Дучене, аргентиналик Аэлен Элизече, голландиялик Лиза Милленберг ва португалиялик Мария Сидерот билан “ROUGE” жамоасида қатнашган Суҳроб Турсунов 66 килограммгача бўлган полвонлар беллашувида болгариялик Стоян Тарапановни, беларуслик Дмитрий Минкоуни, арманистонлик Харутюн Дермишянни ва Коста-Рика вакили Хулиан Санчони енгиб, жамоадошлари билан бирга шоҳсупанинг энг юқори поғонасини эгаллади. 

Ўсмирлар Олимпиадасининг таэквондо (WTF) бўйича ўтказилган баҳсларида иштирок этган яна бир ҳамюртимиз Умида Абдуллаева вазни 63 килограммдан оғир бўлган таэквондочилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади. Мусобақанинг чорак финалидан баҳсларга киришган Умида свазилендлик Шарлота Мунавини 17:3, ярим финалда хитойлик Чен Лини 1:0 ҳисобида енгиб, кумуш медални қўлга киритди. 

Айни пайтда ўзбекистонлик спортчилар ҳисобида II ўсмирлар Олимпиадасининг 2 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медали бор. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси
1