Sevimli

Камерунлик футболчи майдонда ўлдирилди

СПОРТ 25.08.2014, 09:19
Камерунлик футболчи майдонда ўлдирилди

Жазоирнинг “ЖС Кабилия” футбол клуби ҳужумчиси камерунлик Альберт Эбоссе “УСМ Жазоир”  мухлиси томонидан отилган буюмнинг бошига тегиши оқибатида ҳалок бўлди.

 Бу ҳақда ИТАР-ТАСС Франция нашрларига таяниб хабар бермоқда.

Ушбу учрашув 2:1 ҳисобида Эбосса жамоасининг мағлубияти билан якунланган, футболчи клубининг ягона тўпини киритганди. Учрашувдан сўнг, футболчилар майдонни тарк этаётган пайтда мухлислар футболчиларга турли буюмларни улоқтиришди. Улардан бири камерунлик футболичининг бошига тегди. Футболчи шифохонага етказилди, аммо, у ерда шифокорлар унинг ўлими ҳақида эълон қилишди.

Жазоир Ички ишлар вазирлиги ушбу иш юзасидан тергов ишларини бошлаб юборган.

Қайд этлишича, Эбоссе 2013 йилдан буён “ЖС Кабилия” шарафини ҳимоя қилиб келган. Ўтган мавсум эса 17 та тўп киритиб, мусобақанинг тўпурари номига сазовор бўлган. 

Шарҳлар