Юнон-рум кураши бўйича вазни 50 кг.гача бўлган полвонлар мусобақасида барча рақиблари устидан ғалабага эришган ҳамюртимиз Илҳом Баҳромов ўсмирлар олимпиада ўйинларининг олтин медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.
Шу тариқа, Ўзбекистон спортчилари томонидан ўсмирлар олимпиада ўйинларида қўлга киритилган медаллар сони 8 тага етди.
Қуйида, ўсмирлар олимпиада ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимиз рўйхати берилган:
Олтин - Илхом Баҳромов (юнон-рум кураши)
Олтин - Владимир Свечников (ўқ отиш, микст)
Олтин - Суҳроб Турсунов (дзюдо, жамоавий)
Кумуш - Умида Абдуллаева (таэквондо)
Кумуш - Фарҳодбек Собиров (оғир атлетика)
Бронза - Суҳроб Турсунов (дзюдо)
Бронза - Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика)
Бронза - Тимур Қодиров (спорт гимнастикаси)