Таниқли Болливуд актёрлари Саиф Али Хон ва Карина Капурнинг исми туфайли катта шов-шувларга сабаб бўлган фарзанди Темур Али Хон ҳозирданоқ машҳур, деб ёзмоқда "Кунутун" нашри.
Бошқа машҳурлардан фарқли равишда бу оила ҳеч қачон ўз фарзандини мухлисларидан бекитмаган. Карина ва Саиф Али ўғилларининг фотосуратини туғилиши билан интернет тармоғига жойлаган оилалардан бири. Унинг исми ўша вақтда катта мунозараларга сабаб бўлган эди.
Саиф Али Хоннинг тарихга қизиқишини билган кўпчилик фарзандига Соҳибқирон Амир Темурнинг исмини берганлигини таҳмин қилганлар.
Бу кино ижодкорларнинг мухлислари кичкинтойнинг катта бўлишини интернет орқали кузатиб бориш имконига эгалар. Чунки Карина Капур доимий равишда фарзандининг фотосуратлари ва видеолари билан ижтимоий тармоқлар орқали бўлишиб туради.
Машҳур ҳинд актрисаси Шармила Тагорнинг сўзларига кўра, ўғли Саиф Али Хоннинг фарзанди Темур Али Хон машҳурликда ундан ўзиб кетган.