Sevimli

Ди Мария “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолади

СПОРТ 27.08.2014, 10:38
 Ди Мария “Манчестер Юнайтед” билан шартнома имзолади

"Манчестер Юнайтед" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Анхель Ди Марияни сотиб олганини расман маълум қилди. Бу ҳақда Uff.uz сайти хабар беради.

26 ёшли ярим ҳимоячи инглиз клуби билан беш йиллик шартномага имзо чеккан. Ди Мариянинг трансфер қиймати 59,7 миллион фунт экани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Ди Мария "Реал"дан йилига 8 миллион евро маош талаб қилган, аммо мадридликлар бунга кўнмаган эдилар.

Шу сабабли Ди Мария клубдан кетишга қарор қилди. "МЮ" футболчининг бу талабини қаноатлантиргани айтилмоқда.

Шарҳлар