Sevimli

Нанкин-2014. Терма жамоамиз ҳисобида тўртинчи олтин

СПОРТ 27.08.2014, 15:36
Нанкин-2014. Терма жамоамиз ҳисобида тўртинчи олтин

Вазни 69 кг.гача бўлган спортчилар мусобақасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилган Бектемир ҳал қилувчи финал жангида Доминикан Республикаси вакили Хуан Соланога ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:0 ҳисобида зафар қучиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир олтин медални келтирди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шу тариқа, ўсмирлар олимпиада ўйинларида Ўзбекистон спортчилари томонидан қўлга киритилган медаллар сони 10 тага етди. 

Қуйида, мазкур йирик спорт байрамида совринли ўринларни эгаллаган спортчиларимиз берилган: 

Олтин – Бектемир Мелиқўзиев (бокс) 

Олтин – Илҳом Баҳромов (юнон-рум кураши) 

Олтин - Суҳроб Турсунов (дзюдо, жамоавий) 

Олтин - Владимир Свечников (ўқ отиш, микст) 

Кумуш - Умида Абдуллаева (таэквондо) 

Кумуш - Фарҳодбек Собиров (оғир атлетика) 

Кумуш – Сулаймон Латипов (бокс) 

Бронза - Суҳроб Турсунов (дзюдо) 

Бронза - Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика) 

Бронза - Тимур Қодиров (спорт гимнастикаси) 

Бугун мамлакатимиз спортчилари бадиий гимнастика бўйича жамоавий кўпкураш мусобақаларида медаллар учун кураш олиб борадилар. Мазкур мусобақа Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси