Sevimli

Ўзбекистонлик футболчи ҳам устидан муздек сув қуйди (ВИДЕО)

СПОРТ 27.08.2014, 16:13
Ўзбекистонлик футболчи ҳам устидан муздек сув қуйди (ВИДЕО)

Ўзбекистон терма жамоаси қанот ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам сўнгги пайтлар ижтимоий тармоқда катта шов-шувга айланган хайрия характерига эга оммавий тадбирда иштирок этди.

Москванинг “Локомотив” клуби футболчиси устидан муздек сув қуйилган видео тасвирни Instagram’даги саҳифасига жойлади.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирга келиб, устидан муздек сувни қуйганлар рўйхатида Марк Цукерберг, Билл Гейтс, Криштиану Роналду, Стивен Жеррард, Женнифер Лопес, Селена Гомес, Жастин Бибер, Жастин Тимберлейк ва бошқа кўпгина юлдузларни кўришимиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси