Sevimli

Эбола вируси тарқалган мамлакат спортчилари Тошкентдаги ЖЧга келмайди

СПОРТ 28.08.2014, 10:02
Эбола вируси тарқалган мамлакат спортчилари Тошкентдаги ЖЧга келмайди

Гвинея, Либерия, Сьерра-Леоне, Нигерия ва Конго мамлакати спортчилари Тошкентда бўлиб ўтадиган спорт кураши бўйича Жаҳон чемпионатига кела олишмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциация сайти хабар бермоқда.  

21 август куни Бирлашган кураш турлари халқаро федерацияси (ФИЛА) Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигига Эбола вируси тарқалган Ғарбий Африка мамлакатлари спортчиларининг Тошкентда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатидаги иштироки юзасидан сўров юборди.

Куни кеча эса Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу масала юзасидан расмий қарор қабул қилди ва мусобақада қатнаша олмайдиган мамлакатлар рўйхати кўрсатилган жавоб хатини ФИЛАга юборди.

Унга кўра, Гвинея, Либерия, Сьерра-Леоне, Нигерия ва Конго мамлакати спортчилари Тошкентда бўлиб ўтадиган спорт кураши бўйича Жаҳон чемпионатига кела олишмайди.   

 Шунингдек, хатда ёзилишича, Африканинг бошқа мамлакатларидан ташриф буюрувчи спортчилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари олдидан тиббий назорат кўригидан ўтишади.

Эслатиб ўтамиз, спорт кураши бўйича Жаҳон чемпионати 8-14 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги гимнастика саройида бўлиб ўтади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси