Sevimli

Қосимов: “1994 йилдаги финалда Хитой ўйинни сотгани бекор гап!”

СПОРТ 29.08.2014, 10:54
Қосимов: “1994 йилдаги финалда Хитой ўйинни сотгани бекор гап!”

Аввалги хабарларимизда сингапурлик келишилган ўйинлар ташкилотчиси Уилсон Раж Перумал 1994 йил Хиросимадаги Осиё ўйинлари финал учрашувида Хитой ўйинни атайлаб бой берганини айтгани ҳақида хабар бергандик.

Ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи ва ўша учрашувда иштирок этган Миржалол Қосимов ўз фикрларини  Uff.uz сайтига берган интервьюси давомида айтиб ўтди.

 “Ҳаммаси бекор гап. Хитой ўлиб-тирилиб финалга чиқар эканда, кейин ўйинни осонгина букмекерларга бериб юборар эканми? Бекор гап. Ўша ўйинда хитойликлар майдонга “ўлигини” ҳам, “тиригини” ҳам ташлаганди. Учрашув шунчалик оғир ўтгандики, тугаши билан ҳолдан тойиб, ерга йиқилган эдим. Бу ғалабанинг баҳоси анча оғир бўлган, футболчиларда гапиришга ҳам мажол қолмаганди...

Ўша букмеккерлар ҳам майдонга тушиб, 90 дақиқа Хитойнинг босимига қарши туриб берганда кўрардим, ўйин қандай келишилишини...”,-дейди Миржалол Қосимов.

Шарҳлар