АсосийShou-biznes

​«101-рейс» фильмида кимлар роль ўйнаши аниқ бўлди

'​«101-рейс» фильмида кимлар роль ўйнаши аниқ бўлди'ning rasmi

«Ўзбеккино» МА буюртмаси билан режиссёр Акром Шахназаров ҳамда продюсер Равшан Норбаев томонидан суратга олинаётган «101-рейс» фильмининг суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари ниҳоясига етди...

Фильм продюсери Равшан Норбаев «101-рейс» фильмида асосий ролларни ижро этадиган актёр ва актрисаларнинг фотоларини тақдим этди.


Маълумот учун, «101-рейс» бадиий фильми реал воқеага асосланган бўлиб, унда 2001-йил АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида Шимолий Америка ҳаво ҳудудида қийин вазиятда қолган – бортида 180 нафар йўловчи бўлган «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпаниясига қарашли Боэинг-757 самолётининг 101-рейс экипажи кўрсатган жасорат ҳақида ҳикоя қилинади.

Фильм постановкачи режиссёр — Акром Шахназаров, бош продюсер — Равшан Норбаев ҳамда Эркин Аъзам бадиий раҳбарлигида суратга олинмоқда.

«101-рейс» фильми матбуот хизмати

Бошқа янгиликлар