sevimli
Sevimli

Нанкин: Ўзбекистонлик спортчилар ватанга қайтишди

СПОРТ 30.08.2014, 14:36
Нанкин: Ўзбекистонлик спортчилар ватанга қайтишди

Жорий йилнинг 16-28 август кунлари Хитойнинг Нанкин шаҳрида ўтказилган ўсмирлар олимпиада ўйинларида иштирок этган мамлакатимиз спортчилари кеча 29 август куни юртимизга қайтиб келишди. Бу ҳақда www.gazeta.uz нашри хабар беради.

Кечки соатларда пойтахт аэропортида спортчиларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда спортчиларнинг яқинлари, оила аъзолари, жамоат ташкилотлари вакиллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Адхам Икромов сўзга чиққан. Нанкинда ўтказилган ўсмирлар олимпиада ўйинларида Ўзбекистондан 28 спортчи иштирок этди.

Шарҳлар