АсосийJamiyat

Янги йилдан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги 2,5 миллионгача бўлади

'Янги йилдан бошлаб ўқитувчиларнинг ойлиги 2,5 миллионгача бўлади'ning rasmi

Бугун Халқ таълими вазирлиги томонидан Халқаро пресс-клубда «Мактаб таълими: ислоҳотларнинг янги босқичдаги муҳим ўзгаришлар ва муаммолар таҳлили» мавзусида навбатдаги сессия ташкил этилмоқда, деб хабар берди ЎзА.

Унда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, шунингдек, вазирликнинг масъул раҳбар ва ходимлари, умумтаълим мактаблари вакиллари, тадбиркорлар, экспертлар иштирок этишмоқда.

Анжуманда журналистлар мутасаддиларга Давлат бюджетидан Халқ таълим вазирлигига 7-10 триллион сўмга яқин маблағ ажратилса-да, ўқитувчиларнинг ойлик маошлари нега камлиги ҳақида савол билан мурожжат этишди.

Вазирлик масъуллари Молия вазирлиги билан ушбу масалани кўриб чиққанини, айни пайтда ўқитувчиларнинг ойлиги оширилишига эришилганини таъкидлашди. Унга кўра, 2019 йилнинг январь ойидан бошлаб, олий тоифали юқори синф ўқитувчиларнинг ойлиги 1 млн. 729 мингдан 2 млн. 501 минг сўмгача белгиланди.

    Бошқа янгиликлар