Ташкент +23° Tue 19:27
Долзарб мавзулар Фото

Россиянинг Орловск вилоятидаги ЙТҲда ҳалок бўлган ва жабрланган ўзбекистонликларнинг шахси аниқланди

Бўлимлар: ЖАМИЯТ
Теглар:
Добавлено: 12.09.2018, 09:25

Россия Федерацияси Орловск вилояти Орловск тумани ҳудудида содир бўлган ЙТҲ оқибатида, автомобилда бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг шахси аниқланди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Аввал хабар берганимиздек, 2018 йилнинг 11 сентябр куни соат 07:15 да Орловск вилояти Орловск туманининг М-2 «Қрим» автойўлининг 322 километрида 403 маршрутда ҳаракатланаётган ПАЗ русумли автобуси (О 66 КУ 57 РУС) билан «Некcия» русумли енгил автомобилининг (В 120 ВА 116 РУС) тўқнашуви содир бўлган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида воқеа жойида «Нексия» автомобилида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган, 1 нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ, ИИВ ТИВ ва Россия Федерациясининг ФВВ билан олиб борилган тадбирлари натижасида «Нексия» русумли автотранспортда бўлган фуқаролар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлиги аниқланди.

Вафот этганлар:

  1. Раҳмонов Мохмирза Оймирзаевич 1986 т. – Андижон вилояти, Избоскан тумани, Гулистон Чек кўчаси, 25-уйда истиқомат қилган.
  2. Газиева Маликахон Хабибулаевна 1983 й.т. – Андижон шаҳри, Қўшариқ даҳаси, 91-уй, 15-хонадонида истиқомат қилган.

Вафот этганлар Мсенск марказий шифохонасида сақланмоқда.

Жарохатланган:

1. Уринбоев Комолиддин Муклименович 1989 й.т. – Андижон вилояти Жалақудуқ тумани, Оқ эчки кўчасида истиқомат қилади («Нексия» автомобили ҳайдовчиси) Мсенск марказий шифохонасига жойлаштирилган.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии

МУТОЛАА

11.09.2018, 21:43
04.09.2018, 20:15