Долзарб мавзулар Фото

Жонли ижрода куйлай оласизми? Очиқ майдонга марҳамат!

Теглар: Фото
Добавлено: 20.09.2018, 15:27

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ташаббуси билан жорий йилнинг 29 сентябрь куни пойтахтда жойлашган “Халқлар Дўстлиги” санъат саройи ёнидаги байроқ остида жонли ижрода гала концерт дастури бўлиб ўтади.


Ушбу концерт дастури халқ сайли тарзида ўтказилади.

Одил Абдуқаҳҳоров, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбари: — Мамлакатимизда фаолият юритаётган, жонли ижро этишни яхши кўрадиган, санъатсевар ўзбек халқига ўз қўшиқларини тақдим этишни истаган барча хонандалар ушбу концерт дастурида иштирок этишлари мумкин. Бунинг учун муассасага келиб учрашишлари керак бўлади. Айни дамда унда ёшлар қўшиқларини севиб тинглайдиган 10 нафар эстарада хонандаси иштирок этиш истагини билдирди.

Маълумот ўрнида, Ушбу концерт дастури 29 сентябрь куни, соат 19:00 да бўлиб ўтади. Уни томоша қилиш бепул.

Google+
WhatsApp
VK
Telegram

Комментарии