my5

Герцогиня Кейт Миддлтоннинг туғилажак фарзандининг саломатлиги ҳавф остида

ДУНЁ 15.10.2014, 11:12
2289
Герцогиня Кейт Миддлтоннинг туғилажак фарзандининг саломатлиги ҳавф остида

Қироллик шифокорлари герцогиня Кейтнинг туғилажак фарзандининг саломатлиги борасида ҳавотирда эканликларини билдиришмоқда, дея хабар беради 7days.ru нашри.

Кейт Миддлтон кучли таксикоздан азият чекмоқда. Бир неча ойдан бери узлуксиз давом этаётган токсикоз унинг давлат тадбирларига боришига, атрофдагилар билан мулоқотга киришишига жиддий тўсқинлик қилмоқда. Бунинг устига у бироз озаяпти. Айнан мана шу ҳолат ҳам шифокорларни ташвишга солмоқда.

Кейт Миддлтон токсикоз билан курашаётган вақтда, британияликлар унинг эгизак фарзанд кўришига баҳс боғлашмоқда.

Кейт Миддлтон иккинчи фарзандини эсон-омон қўлига олишини тилаган ҳолда, воқеалар ривожини кузатамиз.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81