my5
all

"Барселона" ярим ҳимоячиси туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди

ДУНЁ 11.10.2018, 10:27
1520
"Барселона" ярим ҳимоячиси туркиялик қўшиқчининг бурнини синдирди

Трансфер ҳуқуқи "Барселона"га тегишли бўлган "Истанбул Башакшехир" ярим ҳимоячиси Арда Туран Истанбулдаги тунги клубларнинг бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шехинга ҳужум қилди, деб ёзмоқда Оламспорт нашри.

Маълумотларга кўра, футболчи қўшиқчининг хотини Озлем Шахинга тегажоғлик қилган, натижада аёлнинг эрига ташланиб, унинг бурнини синдирган.

Беркай Шахин касалхонага ётқизилди ва операция қилинди. Воқеадан сўнг Туран муштлашувда жабр кўрган қўшиқчидан кечирим сўради.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг май ойида "Сивасспор"га қарши баҳсда (1:1) лайнсменни туртиб юборгани учун 16та ўйинга дисквалификация қилинган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10139.30
USD 9.74
11051.84
EUR 96.72
141.35
RUB 3.81